АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ОАВ унинг президентлигининг илк 100 кунида эришган ютуқларини ёритмаётганликда айблади. 

"Мейнстрим (ёлғончи) ОАВ бизнинг кўплаб ютуқларимиз, жумладан 28 та қонун, чегараларнинг мустаҳкамланиши ва улкан некбинлигимиз ҳақида гапиришдан бош тортмоқдалар", деб ёзди Трамп твиттерда.

Аввалроқ Трамп президентлик лавозимидаги илк 100 кунини АҚШ тарихидаги энг муваффақиятлиларидан бири деб ҳисоблашини айтганди. 

Трамп ОАВни унинг президентлик фаолияти кўпчилик томондан маъқулланмаётган сохта сўровномалар натижаларини чоп этишда айблаган.