Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка отаси ёрдамчиси этиб тайинланганини танқид қилди. 

Вазир шу аснода Иванка Трампнинг Германияга ташрифини эслаб ўтди. Габриэль Иванканинг Берлинга келиши "гўёки жаҳоншумул воқеадек ёритилганини" "ҳазм қилолмаяпти". 

"Мени Трампнинг ҳеч ким сайламаган қариндошлари кутилмаганда давлатнинг расмий вакиллари сифатида пайдо бўлиб, улар билан гўёки қироллик оиласи аъзоларидек муносабатда бўлишлари хавотирлантирмоқда", деб таъкидлаб ўтди Габриэль.

2017 йил март охирида Иванка АҚШ президенти ёрдамчиси лавозимини эгаллаган. Унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер эса Трампнинг етакчи маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Иванка Берлинга Германия канцлери Ангела Меркель таклифи билан келган ва аёллар тадбиркорлиги мавзусига бағишланган давра суҳбатида иштирок этган.