Польшанинг Гдиня шаҳридаги кемасозлик верфида йирик авария юз берди. Норвегиянинг таъмирлашда бўлган танкери ёнбошлаб, ўзи турган супадан (помост) ағдарилиб кетди. Бу ҳақда tvn24.pl маҳаллий нашри хабар берди. Таъкидланишича, танкернинг ёнилғи бўлмаларида 30 тоннадан кўпроқ ёқилғи бўлган. Ёқилғи сизиб чиқишининг олди олинди.

Кеманинг бутун экипажи эвакуация қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, кема бортида 90 дан кўпроқ одам бўлган. Қутқарув операциясида 8 та ўт ўчириш бригадаси ва ғаввослар иштирок этган.   

Авария сабаблари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Воқеа жойида мутахассислар гуруҳи иш олиб бормоқда. Улар фавқулодда вазиятдан кўрилган зарар миқдорини баҳолайдилар.