Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди.

UzDaily хабарига кўра Соҳиб Саифназаров мазкур вазифага тайинланган.

У шу кунга қадар «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Фото: Шерзод Шерматов ва Соҳиб Саифназаров

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида президент фармони асосида «Ўзавтойўл» (Ўзбекистон Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси) ўрнида Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилганди. 

Март ойида Абдураҳмон Абдувалиев Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси, Шуҳрат Назаров эса унинг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.