«Бавария» Германия чемпионатининг 31-тури доирасида «Вольфсбург» устидаг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Бу орқали жамоа муддатидан аввал бундеслига чемпионлигини расмийлаштирди.

Мюнхенликлар жамоаси шу тариқа мавсум якунига 3 тур қолганида 73 очко жамғарган ҳолда муддатидан олдин чемпион бўлди. Иккинчи ўриндаги жамоа «РБ Лейпциг» бу вақтда 10 очко ортда қолдирилди.

«Бавария»нинг «Вольфсбург»га урган голларига Давид Алаба, Арьен Роббен, Томас Мюллер, Жошуа Киммих ва Роберт Левандовски (дубль) муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, «Бавария» қаторасига бешинчи марта, умумий ҳисобда эса 27-марта Бундеслига ғолиби бўлмоқда. Бу борада иккинчи натижа «Нюрнберг» томонидан қайд этилган (9 марта). Мюнхенликлар жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти эса илк марта Германия чемпиони бўлди.

Вольфсбург – Бавария 0:6 (0:3, 0:3)
Голлар: 0:1 – 19 Алаба, 0:2 – 36 Левандовски, 0:3 – 45 Левандовски, 0:4 – 66 Роббен, 0:5 – 80 Мюллер, 0:6 – 85 Киммих.
Вольфсбург – Кастельс, Родригес (Зегуин, 67), Кнохе, Хорн, Блашчиковски (Виейринья, 46), Базур, Луис Густаво, Арнольд, Дидави (Нтеп, 79), Герхардт, Гомес.
Бавария – льрайх, Мартинес, Ҳуммельс (Бернат, 68), Алаба, Роббен, Лам (Рафинья, 71), Киммиҳ, Алькантара (Саншеш, 75), Коман, Мюллер, Левандовски.
Огоҳлантириш: Луис Густаво (19).
Четлатиш: Луис Густаво (78).