Ўтган тунда «Арсенал» жамоаси мухлислари жамоа бош мураббийи Арсен Венгерга қарши навбатдаги йирик акцияни ўтказишди. «Wenger Out» («Венгер кет») ёзувлари Лондон шаҳрининг турли диққатга сазовор биноларида ёритилган.

Бундай ёзувлар «канонирлар»нинг собиқ ва ҳозирги стадионлари «Ҳайбери» ва «Эмирейтс»да, шунингдек, Мармарли триумфал аркида порлаган.

Венгер жамоада 1996 йилдан буён ишламоқда. Ушбу мутахассис билан амалдаги шартнома муддати жорий мавсум якунига қадар тузилган, у билан шартнома муддати ҳозирча узайтирилмади.