Индонезиянинг Ява оролида автобуснинг бир нечта транспорт воситаси: 4 та автомобиль ва битта мотоциклга бориб урилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Йўл-транспорт ҳодисаси Жакартадан 90 км узоқликда жойлашган Чианжур шаҳри яқинида юз берган. Автобус транспорт воситаларига урилгач, йўлдан чиқиб кетган. Бир неча ҳайдовчи, жумладан автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 50 киши жароҳат олган.    

Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат автобуснинг тормози носозлиги сабабли юз берган бўлиши мумкин.