29 апрелда Кубада Aerogaviota авиакомпаниясининг 39 йўловчиси бўлган Ан-26 самолёти ҳалокатга учрагани маълум қилинганди. Бироқ кейинроқ самолёт йўловчи самолёти эмас, балки ҳарбийларга тегишли бўлгани ва унда Куба инқилобий қуролли кучларининг 8  ҳарбийси кетаётгани аниқланди. 

Самолёт Артемис вилоятида тоққа урилиши оқибатида унинг бортидаги барча 8 киши, жумладан экипаж аъзолари ҳалок бўлдилар. Самолёт бўлаклари Гаванадан 80 км узоқликда жойлашган Лас-Ломас-де-Сан-Кристобаль сайёҳлик зонасида аниқланди.

"29 апрель эрталаб фожиала воқеа юз берди, инқилобий қуролли кучларга тегишли бўлган ва Плайя Баракоа аэропортидан соат 6.38да парвоз қилган Ан-26 самолёти Артемис вилоятида фалокатга учради", деб маълум қилинди мудофаа вазирлигида.   

Ҳалокат юз берганини Aerogaviota авиакомпанияси ҳам тасдиқлади. Унинг вакили самолёт бортидаги бирор одам ҳам омон қолмаганини маълум қилди.