Франция президентлигига "Миллий фронт" партияси номзоди Марин Ле Пен Parisien газетасига берган интервьюсида тахмин ва сўровномаларга қарамай, рақиби - "Олға!" ҳаракати вакили Эммануэль Макрон унинг ғалаба қозонишидан чўчиётганини айтди. 

"Ҳа. Тахминимча, сўнгги кунларда у ва унинг шоу-бизнесдаги дўстларида кузатилаётган жазава ва агрессив кайфиятга қараганда, унинг ўзи ҳам шундай фикрда", - дея жавоб берди Ле Пен Макронни мағлуб қила олиши мумкинми ёки йўқлиги ҳақидаги саволга. 

Ifop'нинг Journal du dimanche газетаси учун ўтказган  сўровномаларига кўра, французларнинг 36 фоизи президентлик лавозимида на Макрон ва на Ле Пенни кўрмоқда.