"Формула-1"нинг "Мерседес" жамоаси вакили, финляндиялик пойгачи Валттери Боттас пойганинг Сочида ўтган Россия Гран-присида ғолиб бўлди.

Маррага иккинчи бўлиб "Феррари" аъзоси Себастьян Феттель, учинчи бўлиб унинг жамоадоши, яна бир финляндиялик пойгачи Кими Райкконен келди. Боттас учун бу ғалаба фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Россиялик пойгачи, "Торо Россо" жамоаси аъзоси Даниил Квят 12-ўринни эгаллади.

Фото: RIA

Гран-прига Россия президенти Владимир Путин ҳам ташриф буюрганди. 2014 йилдан бери давом этиб келаётган анъанага кўра, ғолибга бош совринни айнан Путин топширди. Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак 2-ўрин учун, Россия автомобиль федерацияси раҳбари Виктор Кирьянов эса 3-ўрин учун совринни ўз эгаларига топширди.

Пойганинг кейинги босқичи 12-14 май кунлари Испанияда бўлиб ўтади.