Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш бўйича лойиҳа ишлари бошланди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Суратда бўлажак ёдгорлик супаси ўрнатилган ва қароргоҳ ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини кўриш мумкин. 

Аввалроқ Ислом Каримов ҳайкали лойиҳаси бўйича танлов ўтказилгани ва унда Илҳом Жабборов ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.