Оливер Стоун Владимир Путин ҳақида фильм ишламоқда

Маданият 30 Апрель 2017 7073
Фото: РИА "Новости"

Америкалик кинорежиссёр Оливер Стоун "Sydney Morning Herald" газетасига берган интервьюсида РФ президенти Владимир Путин ҳақидаги фильм устида ишлаётганини маълум қилди.

2016 йилда Стоун "Олов ичидаги Украина" фильмини ишлашда ҳам фаол қатнашган ва Россия президенти Владимир Путин ҳамда Украина президенти Виктор Януковичдан интервью олишга муваффақ бўлган.

"Жаноб Путин дунёнинг энг муҳим етакчиларидан бири, АҚШ уни душман - буюк душман, дея эълон қилган экан - у бу борада нима дейиши мумкинлигини тинглашимиз жуда муҳим, деб ҳисоблайман", - деди Стоун. Режиссёр бу шунчаки ҳужжатли фильм эмас, савол-жавоб шаклидаги суҳбат эканини қўшимча қилди. 

Манбада таъкидланишича, фильмда Путиннинг 2000 йилда РФ президенти лавозимини эгаллаган вақтидан бошлаб жаҳонда бўлаётган ҳодисаларга нисбатан муносабати кўрсатилади. Фильм намойиши ҳақида ҳозирча расман эълон қилинмаган.

"Фильм биз америкаликлар эшитмаган нуқтаи назарни очиб беради", - дея таъкидлади Стоун. Унинг сўзларига кўра, фильмни суратга олиш гуруҳи икки йил ичида тўрт марта РФ президенти билан учрашган. 

Стоун ўткир сиёсий мавзулардаги фильмларни суратга олувчи режиссёр сифатида танилган. Ўз вақтида президентлар Ричард Никсон, Жон Кеннеди, кенжа Жорж Бушлар унинг қаҳрамонлари бўлган. Бундан ташқари, унинг сўнгги фильми - 2016 йилнинг кузида премьераси бўлиб ўтган АҚШ махсус хизматларининг собиқ агенти Эдвард Сноуден ҳақидаги фильми ҳам катта шов-шувга сабаб бўлган.

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 31974 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 21793 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 43499 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 12896 Технология
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1 Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги ахлоқ-тузатиш колонияси отряди бошлиғи пора олаётганда ушланди
23:46 / 29.05.2017 1083 Жамият
Олий суд раиси ўринбосарлари ўзгарди
23:43 / 29.05.2017 462 Ўзбекистон
Фотожамланма: Москвадаги довул оқибатлари
23:14 / 29.05.2017 1608 Жаҳон
Газ ва электр энергияси тўловларини энди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ундиради
23:08 / 29.05.2017 2267 Ўзбекистон
Навальний - Алишер Усмонов видеожанги: мухолифатчи олигархга қарши далилларни санаб чиқди
22:58 / 29.05.2017 3478 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар