Италия чемпионатининг 34-тури доирасида «Лацио» ва «Рома» жамоалари ўртасида Рим дербиси ўтказилди. «Олимпико» стадионида кечган учрашув «бургутлар» жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Бальде Кейта ҳисобни очди, биринчи бўлим сўнгида Даниэл Де Росси пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошида Душан Баста тўпни майдонни рақиб ҳудудида эгаллаб зарба берди ва тўп «Рома» ҳимоячиси Федерико Фасиога теккан ҳолда Щенсни дарвозасига бориб тушди. 85-дақиқада Сенад Лулич ва Кейта комбинацияси гол билан якунланди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Рюдигер қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Лучано Спаллетти шогирдлари ҳамон 75 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда қолмоқда, бугунги рақиб эса ғалабадан кейин очколари сонини 67тага етказган ҳолда тўртинчи ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Рома» 7 май куни «Милан» билан ўйнайди, «Лацио» шу куни «Сампдория»ни қабул қилади.

Италия чемпионати
34-тур

Рома – Лацио 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 12 Кейта, 1:1 – 45, пенальти де Росси, 1:2 – 50 Баста, 1:3 – 85 Кейта.
Рома – Шченсни, Манолас, Эмерсон, Рюдигер, Фасио (Перотти, 64), Наингголан, де Росси (Тотти, 73), Салах, Стротман, Ал-Шаъровий (Бруно Перес, 46), Джеко.
Лацио – Стракоша, Баштуш, де Врей (Худт, 74), Уоллес, Лукаку (Фелипе Андерсон, 43), Милинкович-Савич, Лулич, Биглия, Пароло, Кейта (Жоржевич, 87), Баста.
Огоҳлантиришлар: Биглия (45), Худт (81), Кейта (87), Пароло (90).
Четлатиш: Рюдигер (90).