АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг ҳукумат тепасидаги илк юз кунини "мамлакат тарихидаги энг муваффақиятли кунлар" деб атади. У шанба куни президентликнинг илк юз кунини нишонлаб, халққа қилган мурожаатида ана шундай баёнот билан чиқди. 

"Маъмуриятимнинг илк юз куни мамлакатимиз тарихидаги энг муваффақиятли кунлар бўлганига чин дилдан ишонаман", - дея Трампнинг сўзларини етказади Fox News телеканали. "Энг асосийси, биз ишчи ўринларни қайтармоқдамиз",- деди у.

Трамп 29 апрелни Пенсильвания штатида ўтказди. Штат пойтахти Ҳаррисбергда Трампнинг тарафдорлари намойиши бўлиб ўтди. Президент йиғилганлар олдидаги нутқини Америка оммавий ахборот воситаларини танқид қилишга бағишлаб, уларни яна ёлғончиликда айблади ва "Вашингтон ботқоғи" деб атади.