АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича  маслаҳатчиси Ҳерберт Макмастер жанубий кореялик ҳамкасби Ким Кван Чжин билан телефон суҳбатида Вашингтон Сеулни Жанубий Кореяда THAAD ракета мудофаа тизимини жойлаштириш бўйича харажатларни ўз зиммасига олишига ишонтирди. Бу ҳақида Корея Республикаси президент маъмурияти берган маълумотга асосланиб, "Рёнхап" агентлиги хабар берди

Пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп THAAD жойлашуви учун Жанубий Корея миллиард доллар тўлаши кераклигини айтган эди. 

Жанубий Корея ТИВ эса Сеул Вашингтондан тизим жойлашуви учун тўлов киритиш бўйича расмий талаб тушмаганини маълум қилган. Бундан аввалги келишувларга мувофиқ, Жанубий Корея фақат ер ва тузилмани тақдим этиши, тизим ва унинг жойлашуви харажатлари учун эса АҚШ масъул бўлиши керак эди. 

Макмастернинг изоҳ беришича, "президент Трампнинг яқинда берган баёноти Америка аҳолисининг иттифоқдошлар мудофаа харажатларини бўлишиб олиш масаласидаги умиди билан шартланган умумий контекст бўйича билдирилган". 

Мулоқот якшанба куни Америка томоннинг ташаббуси билан бўлиб ўтган ва 35 дақиқа давом этган. 

Чоршанба куни Жанубий Корея ҳарбийлари тизимни ўрнатиш бўйича илк ускуна Кенсен-Намдо провинциясидаги собиқ Сонжу гольф-клубига етказилганини маълум қилишди. Жанубий Корея мудофаа вазирлиги тизимнинг тўлиқ монтаж ишлари йил охирига бориб тугалланиши кераклиги ҳақида хабар берди. Пайшанба куни АҚШ Тинч океани қўмондонлигидан адмирал Ҳарри Ҳаррис Американинг THAAD ракета мудофаа тизими яқин кунларда ишга тушрилишини айтди.