Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған расмий ташриф билан Нью-Деҳлига етиб келди. Бу ҳақида "Анадолу" агентлигида хабар берилди

Турк давлат раҳбарини етказган TUR хусусий самолёти маҳаллий вақт билан соат 16:55 да Ҳиндистон пойтахтига қўнди. 

«Палам» ҳарбий базасида Эрдўғанни Ҳиндистон ёшлар ва спорт вазири Вижай Гоел, Ҳиндистоннинг Анқарадаги элчиси Рахул Кулшрешс ва Туркиянинг Нью-Деҳлидаги элчиси Шокир Ўзан Торунлар кутиб олди. 

Ташриф давомида Туркия президентига турмуш ўртоғи Амина Эрдўған, Туркия ҲК бош штаби раҳбари генерал Хулуси Акар, ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекжи, энергетика ва табиий ресурслар вазири Барот Олбайроқ, маданият ва туризм вазири Наби Авжи ҳамда транспорт, кемасозлик ва коммуникациялар вазири Аҳмад Арслон ҳамроҳлик қилмоқда.