30 апрелга ўтар кечаси Лондондаги «Уэмбли» стадионида супер-оғир вазн тоифасидаги IBO, IBF ва WBA йўналишлари чемпионлиги учун 41 ёшли  Владимир Кличко ва 27 ёшли Энтони Жошуа ўртасида йил жанги бўлиб ўтди. Жангнинг 11 раундида Владимир Кличко техник нокаут билан мағлуб бўлди.

Жангнинг 5-раундида Кличко нокдаун ҳолатига тушиб қолди, 6-раундда эса унинг ўзи британиялик ёш рақибини рингга қулатди - нокдаун. 11-раундда эса Жошуа Кличкони икки марта йиқитди. Владимир ўрнидан туриб жангни давом эттирганида Жошуа яна кескин ҳужумга ўтди ва рефери жангни тўхтатди.

Кличко қайтди ва йил жангида мағлуб бўлди

 Ушбу жангнинг энг асосий лаҳзаларидан фоторепортаж тайёрланди.