Тошкентнинг “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 29-Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Тантанали очилиш маросимидан сўнг 52 кггача вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилишди. Биринчи бўлиб мусобақа мезбони – Ўзбекистон вакили Жасурбек Латипов Покистон вакили Асиф Саифга қарши жанг олиб борди. 

Қуръа натижасига кўра, ушбу жуфтлик ғолиби қирғизистонлик боксчи Усеналиев Азатга қарши 2 май куни жанг қилиши керак. 

Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Жасурбек Латипов ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди. 

Эртага 1 май куни ўзбекистонлик 5 нафар боксчи – Ҳасанбой Дўсматов (49кг), Муроджон Аҳмадалиев (56кг), Иқболжон Холдоров (64кг), Исроил Мадримов (75кг) ва Санжар Турсунов (91кг) рингга кўтарилишади.