12 йил муқаддам, 2005 йилнинг 1 май кунида Лионель Месси «Барселона» сафида Испания чемпионатининг 34-тури доирасида «Альбасете»га қарши кечган ва 2:0 ҳисобида якунланган учрашувда ўзининг каталонлар жамоаси сафидаги дебют голини урганди. Аргентиналик футболчи ўшанда 17 ёшда бўлган, бу унинг учун жамоадаги тўққизинчи ўйин эди.

Айни вақтга келиб «Олтин тўп»га 5 марта эга чиққан бу футболчи «Барселона» сафида 579 учрашув ўтказиб, 502та гол урди.