Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича 29-Осиё чемпионатининг 46-49 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчиларнинг чорак финалда иштирок этувчилар номлари маълум бўлди.

Унга кўра, ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик Ержон Жўмартга қарши рингга кўтарилади. Қолган жуфтликлар эса қуйидагича:

Амит (Ҳиндистон)                                 –            Куанги Лангу (Индонезия)
Гангҳуйаг Ган Эрдин (Мўғулистон)       –            Ҳе Жунжун (Хитой)
Ал Масри Ҳуссин (Сурия)                     –           Ладон Роген (Филиппин)

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов чемпионат доирасидаги илк жангида шри-ланкалик рақиби Паллеҳа Циванкани мағлуб этди.

Ҳозирда 75 кг вазн тоифасидаги боксчиларнинг кураши бўлиб ўтмоқда. Унда акробат боксчимиз Исроил Мадримов фаластинлик Абудабат Қосимга қарши рингга кўтарилади.