Австралиянинг Виктория штати полицияси Мельбурн шаҳридаги ҳукумат уйига хавфсизлик кучлари постларига қарамай, яширинча киришнинг уддасидан чиққан кишини қўлга олди. ABC телекомпаниясининг хабар беришича, у бинонинг томида ушланган. 

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилининг сўзларига кўра, ушланган шахс тиббий кўрикка юборилган. Шу билан бирга, у хавфсизлик постларидан қандай қилиб ўтиб кетганини ва нима мақсадда шундай йўл тутганини маълум қилишдан бош тортган. 

Мельбурндаги ҳукумат уйи Виктория губернатори қароргоҳи ҳам ҳисобланади. Губернатор Британия тахтининг Австралия штатидаги вакилидир. Айни вақтда Виктория губернатори Линда Дессау Индонезияда бўлиб турибди.