2017 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан БМТ, шунингдек МОПДММ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, БМТ Минтақавий маркази кун тартибининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.