Бокс бўйича Осиё чемпионатида 91 кггача бўлган боксчиларнинг илк жуфтлиги ғолиби маълум бўлди. 

Тошкентнинг “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс бўйича 29-Осиё чемпионатининг 91 кггача бўлган боксчиларнинг илк жуфтлиги ғолиби маълум бўлди. 

Унда ўзбекистонлик яна бир боксчи Санжар Турсунов ва жанубий кореялик Ким Хёнгкю жуфтлиги куч синашишди.

Ҳакамлар қарорига кўра, Санжар Турсунов 3-2 ҳисобида рақибидан устун келди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтликдан аввал 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов фаластинлик Абудабат Қосимни мағлуб этди.