“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионатида 75 кг вазн тоифасида ҳам чорак финал иштирокчиларининг номлари аниқ бўлди. 

Ушбу вазн тоифасида дастлаб қозоғистонлик Омонқул Абилхон хитойлик Вэн Йинҳангга қарши жанг олиб борди ва ғалаба қозонди. Энди у чорак финалда мўғулистонлик Жаргал Отгонжаргал ва суриялик Аззиз Абдул Муъин жуфтлиги бўлган Абдул Муъин билан куч синашади. 

Сўнгги икки жуфтликда япониялик Такаши Макото филиппинлик Марсиал Эумирга қарши, ўзбекистонлик Исроил Мадримов фаластинлик Абудабат Қосимга қарши рингга чиқишди. 

Ушбу жуфтлик ғолиблари бўлган филиппинлик Марсиал Эумир ва ўзбекистонлик Исроил Мадримов ўзаро куч синашади.