Дубай шаҳзодаси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Microsoft компанияси билан ҳамкорликда Dubai Font деб номланувчи ўз шрифти ишлаб чиқилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда WAM – Амирликлар янгиликлар агентлиги  хабар қилмоқда.

« Dubai Font — шрифтини жорий қилиш рақамли дунёда биринчи бўлиш борасидаги уринишларимиздаги муҳим қадамдир», — деган шаҳзода. 

У, шунингдек, шрифт «ўқиш ва ўз фикрларини билдиришга туртки берувчи улкан хусусиятларга эга» бўлиб, 23 тилда қўллаш мумкин.