SpaceX компанияси Канаверал бурнидан сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққан Falcon 9 ракета ташувчисининг биринчи босқичини қайта қўндирди. Жараён YouTube порталида трансляция қилинган. Стартдан 9 дақиқа ўтиб, биринчи босқич ерга қайтган ва қўниш ҳудудига тик ҳолатда тушган.

Бундан олдинроқ SpaceX компанияси Falcon 9 ракета ташувчисининг парвозини бошқа кунга қолдиргани хабар қилинганди.

SpaceX’нинг биринчи босқичида фойдаланилган ракетаси илк бор қайта учирилиши 31 март куни муваффақиятли амалга оширилганди.

SpaceX илк бора Америка разведкаси учун махфий сунъий йўлдошни учиради