Ироқ бош штаби раҳбари, генерал-лейтенант Отман ал-Ганми маълум қилдики, армия Мўсул шаҳрини май ойи охирига қадар ИШИД жангарилари қўлидан озод қилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, 3 ҳафта ичида кенг кўламли ҳарбий амалиёт якунланиши кутилмоқда.

Айни вақтда террорчилар шаҳарнинг Калакчи туманида (эски шаҳар қисми) Ироқ ҳарбийларига қаршилик кўрсатишда давом этишмоқда.