Toyota Motor Company’нинг брендларни ривожлантириш бўйича раҳбари Токуо Фукуичи автомобилларнинг келажаги борасидаги ўз фикрларини баён этиб, седанлар «йўқ бўлиб» кетмаслиги учун нималар қилиш лозимлиги ҳақида гапирди.

«Яна қандайдир муддатдан сўнг уч ҳажмли седанлар йўқликка юз тутади, — деди топ-менежер, — чунки инсонлар ақл билан иш тутиб, тобора кенг сатҳ ва баланд ўриндиқли кроссоверларга меҳр қўя бошлашади». Бироқ бу седанлар учун ҳаммаси якун топади дегани эмас, фақат уларнинг концепцияси ўзгартирилиши лозим экан.

Фото: Янги Lexus LS 500

Фото: kolesa.ru

Фукучининг айтишича, ҳашаматли седанлар «камроқ формал» бўлиши керак, шу сабабли Детройтда тақдим этилган сўнгги Lexus LS фастбэк шаклига ўхшашроқ шаклда ясалган. «Энди қимматбаҳо автомобиллар харидори машинага футболка ва жинси шимда ўтириши мумкин, унинг ҳайдовчиси эса учлик костюмда, айнан шу сабабли биз анъанага айланиб қолган седанлардан қочишимиз керак», — дейди Фукуичи. У «ўткир» рулга эга динамик кўринишдаги машиналар ишлаб чиқариш мантиқлироқ эканлигини айтган.

Фото: Lexus LC 500.

Фото: kolesa.ru

Фукуичи купенинг спортча кўринишини энг яхши деб таърифлаган ва бундай юқори чаққонлик компаниянинг седанларида ҳам бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

«Тойота» концернининг брендларни ривожлантириш бўйича раҳбари Лексус модел қаторида универсални ҳам кўришни истайди. У SUV сигментидаги автомобиллар сингари баланд бўлмаслиги керак, бироқ одатдаги универсаллар каби қисқа ҳам эмас. «Агар бизда ресурслар етарли бўлса, шундай автомобиль яратиш устида иш бошлаймиз ва у оддий автомобиль бўлмайди», — деган топ-менежер.