Франция президентлиги учун номзод, "Маршда" ҳаракати асосчиси, марказчи Эммануэль Макроннинг баёнот беришича, ЕИ ислоҳотлар ўтказишдан бош тортса, Frexit (Франциянинг ЕИ таркибидан чиқиши) истиқболига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда

Макроннинг қайд этишича, у "сайловолди кампанияси давомида доим Европа ғояси ва ЕИ сиёсатини ҳимоя қилган", чунки, унинг фикрича, улар "Франция учун зарур ва мамлакат глобаллашув жараёнида ўз ўрнига эга бўлади". "Айни вақтда, биз вазиятни баҳолашимиз, фуқароларимизни эшитишимиз керак, уларнинг бугунги кунда жаҳли чиққан, ЕИнинг бузилган фаолияти энди ўтмайди", - деган Макрон. 

Эммануэль Макрон. Фото: Reuters

Шунга кўра, президентликка номзоднинг айтишича, у ЕИнинг шу кўринишда фаолият юритишига йўл қўйса, ўзига хос "хоинлик" бўлади. "Мен бундай қилмоқчи эмасман, - деб таъкидлаган Макрон. – Чунки, биз Frexit ёки "Миллий фронт"ни қабул қилишимиз мумкин".

Франция президентлик сайловининг биринчи тури 23 апрелда бўлиб ўтди. Унда 11 нафар номзод қатнашди. Иккинчи, ҳал қилувчи босқич 7 май куни ташкил этилади. Унда Эммануэль Макрон ва Марин Ле Пен курашади.