АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майкл Помпео Корея республикасига норасмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги ҳукуматдаги манбаларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Помпео 2 майгача Сеулда бўлади. МРБ директорининг сафаридан кўзланган мақсад, икки давлатнинг КХДР ҳаракатларига нисбатан ёндашувларини мувофиқлаштиришдир. Агентликнинг хабар қилишича, у аллақачон жанубий кореялик мулозимлар ва Корея миллий разведка агентлиги раҳбари билан қатор учрашувлар ўтказган. Помпео 9 май куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловидаги етакчи номзодлар билан учрашув ўтказганига ойдинлик киритилмаган.