Американинг айрим ОАВ шов-шув ортидан қувиш баробарида ўз хабарларини далиллар билан мустаҳкамлашни хаёлларига ҳам келтирмаяпти. Шу билан бирга, хатоларини тан олишни хоҳламаяпти. Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер Fox News телеканали эфирида шундай фикрларни илгари сурди

У, яна бир маротаба, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳақидаги хабарларнинг ишончлилиги борасида шубҳа билдирган. 

"ОАВ қандайдир уйдирмаларни тўқиб чиқаради, воқеаларни ўзи маъқул кўрган мазмунда ёритади ва кейинчалик мазкур хабарлар ҳақиқатга яқин эмаслиги аён бўлгач, хатосини тан олишни истмайди", - деган Спайсер. "Кўпгина ҳолларда ҳодисаларни ёритиш адолатсиз амалга ошади", - дея фикр билдирган Оқ уй матбуот котиби. 

Бироқ, Шон Спайсер, Американинг аксар журналистлари ва телешарҳловчиларини нохолис деб ҳисоблайсизми, деган саволга жавоб берар экан, ўз даъволарини умумлаштирмаган. "Айримлар борки, баъзи нарсаларга шов-шувлик нуқтаиназаридан ёндашади. Воқеаларни ҳақиқатга мос келмайдиган томондан ёритади. Улар биринчи бўлиб тош отишади, хатосини тан олишда эса охирги бўлишади", - деган Спайсер.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 29 апрель куни 100 йилдан ортиқроқ вақтдан бери давом этиб келадиган Оқ уйдаги мухбирлар уюшмасининг йиллик кечки овқатига ташриф буюрмай, анъанани бузган эди. Бунинг ўрнига Пенсильвания штатида ўз тарафдорлари қаршисида нуқт сўзлашга қарор қилган. У маърузасида " ёлғон ОАВ"  ҳақида фикрлар билдирган.