Porsche компанияси Air France авиакомпанияси билан биргаликда серияли автомобиллар учун жаҳон рекордини ўрнатишга аҳд қилишди ва буни амалга ошириб, ўз номларини Гиннесс рекордлар китобига киритиб қўйишди.  

Гап шундаки, стандарт комплектациядаги Porsche Cayenne кроссовери 285 тонналик самолётни шатакка ололди.

Немис компанияси матбуот-хизматида рекордни ўрнатиш учун стандарт Porsche Cayenne машинаси қўллангани маълум қилинди. Компания том маънода "буни сизнинг кроссоверингизни ҳам қила олади, бироқ баъзи эҳтиёт чораларига амал қилинган ҳолда" деб айтмоқда. Фаркоп (шатакка олиш қурилмаси) ҳам стандарт бўлган, бироқ унинг учун маҳсус маҳкамлагич тайёрланган.


kolesa.ru

Янги рекорд Париждаги Шарль-де-Голл аэропортида ўрнатилди. Шатакка олувчи сифатида 385 от кучига эга Cayenne S Diesel модели чиқди ва у 285 тонналик Airbus A380 самолётини шатакка олиб, торта олди. Худди шу трюк 570 от кучига эга  Porsche Cayenne Turbo S модели билан ҳам такрорланди.

Рекорднинг ўрнатилишида иштирок этганлар самолёт ва кроссовернинг ўлчамларидаги ҳайратланарли фарқни қайд қилишди: самолётнинг узунлиги 73 метрни, автомобилники эса 4,8 метрни ташкил қилган.  

kolesa.ru
kolesa.ru
kolesa.ru