КХДР исталган пайт ядро синовини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ТИВ хабарида айтилади, у душанба куни Корея Марказий телеграф агентлиги каналлари бўйлаб кенг тарқалди.

"КХДР томонидан ядро кучини максимум даражага олиб чиқиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар конструктив ва босқичма-босқич, олий раҳбарият томонидан белгилаб берилган жойда ва вақтда амалга оширилади", - дейилади хабарда.

"Агарда КХДРда кучли ядро кучи бўлмаса, АҚШ бошқа давлатларга қарши қўллангани каби Кореяга нисбатан ҳам тажовузкорлик актини ҳеч иккиланишсиз амалга оширган бўларди", - дея маълум қилишган хабар муаллифлари.

Бундан аввал Шимолий Кореяда бешта ядро синови ўтказилганди.