1 май куни соат 11:00да Миллий матбуот марказида Давлат статистика қўмитасининг матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда 2017-2020 йилларда давлат статистика органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш буйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. 

Маълум бўлишича, 2016 йилда давлат статистика органлари томонидан 800дан ортиқ статистика ишлари амалга оширилган. Статистиканинг турли йўналишлари бўйича 50та статистик кузатув ўтказилган, 17та тематик тўплам чоп этилган, 10та давлат интерактив хизматлари тақдим этилди, статистик ҳисоботларни фақатгина интернет тизими орқали тақдим этилиши таъминланди. 

Хўжалик субъектлари учун қулай шароит яратиш мақсадида  2018 йилдан бошлаб яна 14та давлат статистика ҳисоботи шаклларининг қисқартирилиши мақсад қилинган.

Давлат статистика қўмитаси ОАВ ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида реал вақт режимида маълумот ва аналитик материалларни олишда фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш, очиқ фойдаланишга жойлаштирилган статистик маълумотларни тақдим этиш ва изоҳлаш механизмини янада такомиллаштиришга катта эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди. 

Бундан ташқари, давлат дастурларинингнг мониторингини амалга ошириш учун ишончли маълумотлар олишнинг янги механизми жорий этилиши кўзда тутилган.