Швеция пойтахти Стокҳольм шимолида жойлашган Йерфеллда жойлашган Имом Али йирик шиалар масжидида душанбага ўтар кечаси ёнғин юз берди. Бу ҳақда маҳаллий SVT телевидениеси хабар берди.

"Тахминларга кўра, ўт қўйиш ташқаридан амалга оширилган", - дея айтиб ўтди Стокҳольм полицияси вакили Ларс Бистрем телевидениега.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Масжид биносида 3 мингдан ортиқ китоб бўлган кутубхона бор. Китобларга қандайдир зарар етгани ҳақида хабарлар йўқ.

"Дастлабки маълумотларга кўра, бинонинг тахминан 30-50 фоизи зарарланган", - дея айтиб ўтди масжид вакили Аки Зоҳирий Швеция телевидениесига.

Унинг сўзларига кўра, масжид биноси ҳудуди – қарийб 3500 квадрат метрга тенг.