Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр АҚШ президенти Доналд Трампнинг Сурия ва КХДР бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Унинг сўзларига кўра, Трамп Сурияга ракета зарбалари йўллаб тўғри қилган.

«Биз шунчаки бунга йўл қўя олмаймиз. Шимолий Корея ядровий каллакларга эга баллистик ракетага эга бўлмаслиги керак. Биз бунга рухсат бермаслигимиз керак. Шубҳа йўқки, агар бу рўй берса, дунё тақдири хавф остида қолади», — деган Блэр Daily Mirror учун берган интервьюсида.

У Британиянинг амалдаги бош вазири Тереза Мэйнинг Трамп билан дўстона алоқа олиб бораётганини маъқуллаган.

«Мен Ҳиллари Клинтон тарафдори эдим, чунки, Трампни танимас эдим,  Мэй у билан яхши муносабат ўрнатиши муҳим», — деган сиёсатчи.

Бундан олдинроқ Блэр Британияни қутқариш учун сиёсатга қайтмоқчилиги ҳақида айтгани ҳақида хабар берилганди.