АҚШ президенти Дональд Трамп аввалги давлат раҳбари Барак Обама билан сўнгги бор ўз инаугурацияси куни – 20 январда мулоқот қилганини айтди.

«Албатта, бу жуда ёмон, бироқ бундан ҳайратда эмасман», - дея айтиб ўтди Трамп  Washington Times газетасига берган интервьюсида.

Аввалроқ Трамп Обама унинг сайловолди кампаниясини яширинча тинглагани ҳақида бонг урганди. Кейинчалик конгрессдагилар Трамп махсус хизматлар кузатуви остига тасодифан тушиб қолганини маълум қилишди.