Сўнгги ҳафтада Туркияда аксилтеррорчилик операциялари натижасида 38 нафар террорчи, шу жумладан Курдистон ишчилар партияси (PKK)нинг бир қатор етакчилари йўқ қилинди. Бу ҳақида Туркия ТИВ маълумотига асосланиб, "Анадолу" агентлиги хабар берди

Манбага кўра, PKK'нинг 11 террорчиси қуролни топшириб, ҳукуматга таслим бўлган, яна 16 нафари қўлга олинган.

Умумий ҳисобда, мамлакатда 24-30 апрель кунлари тахминий террорчиларга қарши 579 та операция уюштирилган. 

ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинган 43 киши қўлга олинган. 

Шу билан бирга Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи оқими - FETÖ билан алоқадорликда гумон қилинган 2331 киши қўлга олинган.