«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси мутахассислари Тожикистоннинг «Tadjik Air» авиакомпанияси самолётида техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни амалга оширди. Бу ҳақда Кун.uz’га МАК ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 18-28 апрель кунлари "UAT" авиакорхонасида «Tadjik Air» авикомпаниясининг Boeing 767-300 самолёти А-check мураккаб шакли бўйича техник хизматдан ўтказилди. Авиадвигатель, автопилот тизимидаги шассининг учта тиргагидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ишлари ўтказилди.

Бу тожик авиаташувчисининг биринчи буюртмаси эмас, «Tadjik Air»нинг аввалги самолёти - Boeing-757-200’га «UAT»да ўтган йилнинг декабрь ойида техник хизмат кўрсатилди ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, айни дамда «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасида Қозоғистоннинг «SCAT» авиакомпаниясига тегишли учта самолётга техник хизмат кўрсатилмоқда.