2022 йилгача Ўзбекистон бўйлаб 73 та автошоҳбекат ва битта автовокзал қурилади ва қайта тикланади. 

Ўзбекистон ҳукуматининг 25 апрелдаги қарори (PDF) билан 2017–2021 йилларда автовокзаллар ва автошоҳбекатларни қуриш ва қайта тиклаш параметрлари тасдиқланган. 

Кўрсатилган давр мобайнида 27 та янги автошоҳбекат қурилади ва яна шунчаси қайта тикланади (Жиззахдаги автовокзал ҳам ҳисобга олинса, жами 74 объект). Бу йўловчи ташиш хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириб, ҳаракатларнинг узлуксизлигини таъминлайди.

Автошоҳбекатларни модернизация қилишнинг умумий қиймати 23,429 млрд. сўмга баҳоланмоқда, бу ҳолда 9,915 млрд. сўм маҳаллий бюджетлар ҳисобидан ва 8,359 млрд сўм банк кредитлари эвазига қопланади.

Жумладан:
Қорақалпоғистонда — 3 та автошоҳбекат қайта тикланади;
Андижон вилоятида — 4 таси қайта тикланиб, битта янгиси қурилади;
Бухоро вилоятида — 7 автошоҳбекат қайта тикланади;
Жиззах вилоятида — автовокзал ва 2 автошоҳбекат қайта тикланиб, битта янгиси қурилади;
Қашқадарё вилоятида —3 та автошоҳбекат қайта тикланиб, шунча янгиси қурилади;
Навоий вилоятида — 3 та янгиси қурилиб, биттаси қайта тикланади;
Наманган вилоятида — олтита янгиси қурилиб, 2 таси қайта тикланади;
Самарқанд вилоятида — 7 та янги автошоҳбекат қурилади;
Сирдарё вилоятида — биттаси қайта тикланиб, битта янгиси қурилади;
Сурхондарё вилоятида — 2 таси қайта тикланиб, 3 та янгиси қурилади;
Тошкент вилоятида — 7 та автошоҳбекат қайта тикланиб, иккита янгиси қурилади;
Фарғона вилоятида — 6 та янгиси қурилади;
Хоразм вилоятида —  4 та янги автошоҳбекат барпо этилади.

Қарорга кўра, Ўзбекистонда жаҳоннинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда йўловчи микроавтобуслари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш таклифларини тезлаштириш масаласи назарда тутилган.

Вазирлар маҳкамаси режаларага кўра, жорий йилда бутун мамлакат бўйлаб 13 объектда, 2018 йилда - 19, 2019 йилда - 16, 2020 йилда - 21 ва 2021 йилда - 5 объектда бу борадаги ишлар олиб борилади. Ишларнинг умумий қиймати 23,4 миллиард сўмдан ошади. Пул воситаларининг аксарият қисми - 9,9 миллиард сўм маҳаллий бюджет томонидан ажратилади, яна 8,3 миллиарди - тижорат банклари ва 5,1 фоизи - лойиҳа ташаббускорлари томонидан молиялаштирилади.