«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг борткузатувчилар жамоаси Москвадаги «Sky Service –2017» нуфузли профессионал танлови ғолибларига айланишди. Бу ҳақда Кун.uz'га МАК ахборот хизмати хабар берди.

Танловда 21 авиакомпаниядан бўлган борткузатувчилар иштирок этди, улар учун ISPY ноёб ихтисослаштирилган технологияси бўйича ўқув тренинглари, SKYSHOP каталогида тақдим этилган бренд савдо маркалари вакилларидан уста-дарслари ташкил этилди. SkyService-2017 майдони маълум бир мавзуларга бўлиб чиқилди: кўргазма, анжуман, семинарлар ва тақдимотлар.

Ҳар бир 4та тренинглар якуни бўйича учта финалчи танлаб олинди, уларга совринлар топширилди. Эльвина Кайбулаева, Наталья Ким, Регина Айнутдинова ва Шаҳноза Расулева бўлган Ўзбекистон жамоаси «Сотувларни йўловчиларни хабардор этиш орқали ошириш» йўналишида ғолиб чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, «SkyService» - халқаро даражадаги катта тадбир бўлиб, у ҳаво кемалари бортларида сервис ва хизматларни ривожлантиришга бағишланган.