Жанубий Кореядаги Кодзе портида икки кран тўқнашиб кетиб, улардан бири қулаган ва натижада 5 киши ҳалок бўлган.

«Ёнҳап» агентлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши жиддий жароҳатланган, 14 киши кичик жароҳатлар олган. Жабрланувчилар шифохонага етказилади.

Ҳодиса Samsung Heavy Industries верфида рўй берган. Компания ходимининг сўзларига кўра, бу кейинги йиллардаги энг йирик фавқулодда ҳодиса бўлди.

«Кейинги йилларда бизда бундай жиддий авария содир бўлмаганади. Биринчи галда ҳодиса сабабларини ўрганамиз», — деган у.

Айни вақтда ҳодиса оқибатида жароҳат олганларга ёрдам кўрсатилмоқда. Сабаблар аниқланмаган. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг шахсига ҳам аниқлик киритилмаган.