2 май куни Тошкентнинг “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида бокс бўйича 29-Осиё чемпионати давом этади. Унда жами 35та жанг ўтказилади. Шулардан 4тасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари рингга кўтарилишади. 

60 кг: Элнур Абдураимов      (Ўзбекистон) -    Паликте Жеймс (Филиппин)
69 кг: Шаҳрам Ғиёсов            (Ўзбекистон) -    Эшаш Зиёд        (Иордания)
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) -    Зиёдий Амин (Эрон) 

Бу жанглар 2 май куни соат 12:00да бошланадиган босқичда бўлиб ўтади. 

18:00да бошланадиган жанглар туркумини Ўзбекистоннинг яна бир боксчиси, 52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жасурбек Латипов қозоғистонлик Усеналиев Озодга қарши рингга чиқиш билан бошлаб беради. 
  
Эслатиб ўтамиз, 1 май кунги жангларда Ўзбекистоннинг 5 нафар боксчиси рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси рақибларини мағлуб этишган эди. Муроджон Аҳмадалиев, Иқболжон Холдоров, Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов ва Санжар Турсуновлар рақибларидан устун келишди.