Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 май куни 6 май шанба дам олиш кунини 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

«9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин, 2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин», — дейилган ҳужжат матнида.