БАА дронларни мониторинг қилиш бўйича марказий тизимни ишга туширди. Бу ҳақда маҳаллий National нашри хабар берди.

Учувчисиз учар қурилмалар мамлакат аэропортлари ишига кўп ҳолатларда хавф туғдирган ва ҳаттоки уларнинг вақтинчалик иш тўхтатиши ҳамда рейслар қолдирилишига ҳам сабабчи бўлган.

Эндиликда тизимда барча мажбурий серияли рақамлар сақланади, улар эҳтимолий ишлаб чиқарувчилар томонидан фойдаланилади.

Кузатув тизими дронларни тижорий ва рекреацион фойдаланиш бўйича янги норматив стандартларнинг бир қисмига айланди. Бу учувчисиз учар қурилмалар ҳақидаги умумий маълумот базасини яратиш ва улардан бутун мамлакатда фойдаланиш учун қўйилган илк қадам.