«Челси»нинг испаниялик ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта «Барселона» жамоаси қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатган.

Каталонлар клуби «Арсенал»дан Эктор Беллеринни харид қила олмаса, шу вариантни кўриб чиқади.

«Барселона» «Байер»нинг 20 ёшли ҳимоячиси Бенжамин Ҳенрихсни ҳам кузатмоқда.

Бундан аввалроқ, «Барселона» ёзда 100 миллион евро эвазига икки қанотга ҳимоячилар ва марказий ярим ҳимояга Иньестага ўринбосари сотиб олишни режалаштиргани хабар қилинганди. Клуб Беллеринни 30 миллион евро эвазига трансфер қилишни мўлжаллаган.