Тошкентда бокс бўйича 29-Осиё чемпионати доирасидаги жанглар давом этмоқда. 
Айни вақтда, “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида 81 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида чорак финал йўлланмасини берувчи жанглар бўлиб ўтаяпти. 

Унда биринчи бўлиб ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ва эронлик Зиёдий Амин жуфтлиги рингга кўтарилди. Мелиқўзиев биринчи раунддаёқ бўйдор рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Рефери дастлаб нокдаун қайд этиб ҳисобни очган бўлса, кейинчалик эронлик боксчи кучли зарбани ўтказиб юборгач, ўйинни тўхтатишга қарор қилди.