Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн Чемпионлар лигасининг бу йилги ғолиби ким бўлишини башорат қилиб ўтди.

«Ўйлашимча, «Реал» финалга йўлланма олади ва унда ғолиб чиқади. Ярим финал ўйинлари жуда қизиқ ўтади. «Реал» фаоврит, аммо бу уларнинг бошқалардан устунроқлиги учун эмас. Шунчаки жамоага ишониш керак», — дея Оуэннинг сўзларини келтиради Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган «Реал» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.