Туркия президенти Тоййиб Эрдўған Европа иттифоқи билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳолат ташкилотга Туркиянинг кириши борасидаги музокаралар жараёнида янги бандлар очилмаса рўй беради. Бу ҳақда республика етакчиси ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партияси қароргоҳида чиқиш қилиб, айтиб ўтди.

"Сизларда (ЕИ) келажакда шуғулланиш учун нарсалар кўп, ҳамда сизда музокаралар жараёнининг янги бандларини очишдан бошқа илож ҳам йўқ. Очсангиз – гаплашамиз. Очишни истамасангиз – унда кўришгунча", - дея айтиб ўтди у. Туркия раҳбарининг фикрича, “Туркия аввал гапирган барча нарсани амалга ошди”.

"Яқинда НАТО йиғилиши бўлади, ўша ерда гаплашамиз. Улар (ЕИ) бешта банддан иборат рўйхат тақдим этишди, у ерда Туркияда фавқулодда ҳолат режимини бекор қилиш ва шунга ўхшаш нарсалар бор. Бас, ундан кўра, сиз нима қилишни режалаштираётганингиз, Франциядаги фавқулодда ҳолат режимини бекор қилиш ҳақида айтинглар", - деган Эрдўған. У Брюсселни ўз сўзида собит қолишга чақирган.

"Биз айтишимиз мумкин бўлган нарса шуки, уларга музокаралар дастуридаги бандлар масаласини ҳал қилиш ва ўз ваъдаларини бажариш талаб этилади. Шундан сўнг биз ўтириб гаплашиб оламиз, акс ҳолда эса муҳокама қиладиган нарсанинг ўзи бўлмайди", - дея маълум қилди Эрдўған.