Ар-Рутба шаҳри яқинидаги Ироқ қуролли кучлари лагерига террорчиларнинг ҳужуми натижасида яна камида 6 киши жабрланган.

Ироқнинг ғарбида жойлашган Анбар вилоятининг Ар-Рутба шаҳри яқинидаги мамлакат қуролли кучлари лагерига ИШИД террорчилари томонидан уюштирилган ҳужум натижасида 10 аскар ўлдирилган, камида олти киши жароҳатланган, дея хабар бермоқда Sky News Arabia телеканали. 

Олинган маълумотларга кўра, экстремистлар Анбар вилоятининг маъмурий маркази Ар-Рамоди шаҳридан 310 км узоқликда жойлашган Ар-Рутба шаҳри яқинидаги Ас-Суққор қўрғонида жойлашган ҳарбийларнинг позициясига ҳужум уюштиришган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган. 

Ироқнинг ҳукумат қўшинлари 22 апрелдан бошлаб Анбар вилоятини ИШИДдан тозалаш кампаниясини бошлаб юборган. Операциянинг мақсади — республика ғарбига ўрнашиб олган жангариларнинг қурол-яроғ омборлари ва радикалларнинг ячейкаларини йўқ қилиш. Ердаги пиёда қўшинларга АҚШ бошчилигидаги ғарб коалицияси ва Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари ёрдам бермоқда. Операция қўмондонлигидан хабар беришларича, экстремистлар Анбардаги Ал-Қоим, Рава ва Ана шаҳарларини эгаллаб турибди.